send link to app

Faroiz app for iPhone and iPad


4.6 ( 976 ratings )
Education Finance
Developer: Ismoil Mukhammad Yusuf
Free
Current version: 1.0.2, last update: 1 year ago
First release : 21 Oct 2021
App size: 27.95 Mb

«Фароиз» сўзи фарз сўзининг жамъидир. Фарз эса луғатда, ўлчов, кесиш ва баён қилиш маъноларини билдиради. Шариятдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган ва баён қилинган амаллар бўлгани учун фарз, деб аталган.

Меросни «фарз» деб айтилиши эса, меросни ўлчаш, шарият томонидан кесилган иш, баён қилиниб, ҳар бир меросхўрнинг ҳаққи аниқ кўрсатилгани учун бўлган. Яъни: меросдан тегадиган маълум насибага ҳам «фарз», дейилади. Мерос деганда луғатда ўлган одамнинг ортидан ундан қолган нарсани олишга бирор шахснинг қолиши тушунилади. Фиқҳий тушунча бўйича маййитнинг ортидан шаръий ворисга қолган мол ва ҳуқуқларга мерос дейилади.
"